Расман: "Эл Класико" номаълум муддатга қолдирилди
18 окт 2019 14:45
Янгиликлар
Расман: "Эл Класико" номаълум муддатга қолдирилди
Ла Лига 10-тур доирасидаги "Барселона" ва "Реал" клублари ўртасидаги ўйин қолдирилди.
Ҳозирги пайтда Каталонияда бўлаётган тартибсизлар туфайли ўйин номаълум муддатга қолдирилди.
Бу ҳақда Испания қироллиги футбол федерацияси (RFEF) матбуот хизмати хабар тарқатди.
"Барселона" ва "Реал" ўртасидаги ўйин 26 октябрь куни бўлиб ўтиши керак эди.
Таъкидланишича, клублар 21 октябрга қадар ўйиннинг янги санаси ҳақида келишиб олишлари керак.
Агар клублар бу борада келиша олишмаса, ўйиннинг янги санаси Испания чемпионати раҳбарияти ва RFEF томонидан белгиланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар