UZ

Сўнгги янгиликлар

15:07Хуммельс Германия термасининг "Евро" учун қайдномасига киритилмаганига муносабат билдирди  4 14:49Суперкубокдан олдин. "Динамо", "Олимпик" ва "Локомотив" матбуот котиблари қандай фикрда?  3 14:10Родриго "Реал"ни тарк этмоқчи эмас  4 13:48Ўзбек футболида ғайритабиий воқеа содир бўлди  5 13:39"Интер" ёзда уч нафар футболчисини сотишга тайёр  0 13:18Суперкубок олдидан. Тўлабек Акрамов: "Бугун нейтрал мухлислар ютади, чунки..."  6 12:50Расман: Жорже Жезуш "Ал Ҳилол" билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди  0 12:36Суперкубок олдидан. "Навбаҳор", "Нефтчи", "Сурхон" матбуот котиблари қандай фикрда?  7 12:17Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланади  1 12:00Ўзбекистон Республикаси Президенти футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича махсус қарор қабул қилди  3 11:44Суперкубок олдидан. "Андижон", "Металлург", "Қизилқум" матбуот котиблари ва Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли қандай фикрда?  6 11:33"Краснодар" дарвозабони тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга етиб борди  8 11:10Суперкубок олдидан. Аброр Имомхўжаев: "Учрашувда ким ғалаба қозониши "Насаф"га боғлиқ"  5 11:02Суперкубок олдидан. Даврон Файзиев "Пахтакор"ни "Манчестер Юнайтед"га ўхшатди  13 11:00Хаким Фузайлов: "Захира бўйича муаммоларимиз бор"  3

Рашид Ғофуров: "Ҳеч бўлмаса, дуранг натижа қайд этилишига умид қилгандим" Янгиликлар

Рашид Ғофуров: "Ҳеч бўлмаса, дуранг натижа қайд этилишига умид қилгандим"

Про лиганинг сўнгги, 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор-фарм" – "Локомотив" (1:3) учрашувидан сўнг наманганликлар мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида қатнашиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

– Аввало бугунги беллашув борасида тўхталсангиз...

- Бугун жорий мавсумдаги энг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Аммо бугунги рақибимиз "Локомотив"нинг ҳам бу йилги Про лига чемпиони эканлигини унутмаслик лозим. Биз мазкур баҳсда ёшларга ҳам имконият бердик. Биринчи бўлимда меҳмонлар кўпроқ устунлик қилишган бўлса-да, шогирдларим ҳам ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланишганида, ҳисоб бундай кўриниш олмаган бўларди. Ҳар икки жамоа ҳам ўз олдига қўйган мақсадига эришганлиги боис ўйин унчалик ҳам шиддатли тарзда кечмади. Ушбу беллашувда футболчилар ўзларининг нималарга қодирликларини намойиш этишди.

- Таъкидлаганингиздек, "Навбаҳор-фарм" ҳам, "Локомотив" ҳам ўз олдига қўйилган миссияни бажариб бўлганди. Ушбу омил ҳам шогирдларингизнинг ўйинига ўз таъсирини ўтказдими?

- Албатта, ўтказди. Йигитларга бу йилги мавсумни яхши кайфиятда якунлайлик, деб минг уқтирганингиз билан барибир ушбу ҳолат ҳам таъсир ўтказади. Бугунги баҳсда ютқазамиз, деб ўйламагандим, ғалаба қозониш ёки ҳеч бўлмаса, дуранг натижа қайд этилишига умид қилгандим. Мазкур мағлубият жамоамизнинг жорий мавсумни 9-ўринда якунлашига сабаб бўлди. Дурангга эришганимизда, 8-ўринни эгаллаган бўлардик. Афсуски, бунинг уддасидан чиқа олмадик. 

- Ҳали ноябрь ойи келмай туриб, Про лигада жорий мавсум ҳам якунланди. Шогирдларингизнинг янги мавсумга тайёргарлик машғулотлари бошлангунига қадар спорт формаларини сақлаб туришлари қандай кечади?

- Тўғри, Про лиганинг жорий мавсуми бироз эрта якунланди. Йигитлар 10-15 кун ҳордиқ чиқаришганидан сўнг мазкур дастур асосида индивидуал машқларни бошлашади. Кейин клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда 2024 йилги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз.

- Про лиганинг бу йилги мавсуми қандай ўтганлиги борасида ҳам тўхталсангиз...

- Суперлига ва Про лига орасида фарқ бўлганидек, Про лига ҳамда Биринчи лига ўртасида ҳам фарқ бор. Биз Биринчи лигадаги илк мавсумимизни ҳам шундай ўтказгандик. Иккинчи мавсумда эса 3-ўринни эгаллаганмиз ва Про лига йўлланмасини қўлга киритишимизга оз қолганди. Учинчи мавсумимиз, яъни ўтган мавсумда Биринчи лига ғолиби сифатида Про лигага йўл олгандик. Буни адаптация дейилади.

Худо хоҳласа, янаги йил ҳам менга ишонч билдиришса, келаси мавсумни бу йилгидан анча яхши ўтказамиз, деган умиддаман.

- Про лиганинг жорий мавсумида сиз учун энг қийин кечган ва ширин хотиралар билан эсланадиган баҳслар сифатида қайси ўйинларни эътироф этасиз?

- Гарчи кучли жамоа бўлмаса-да, Нукуснинг "Арал" жамоасига қарши ўз майдонимиз (1-тур, 0:0) ва сафарда (12-тур, 3:0) кечган баҳслар биз учун қийин кечганди. Нукусликлар рақибга ўйин бермасликка ҳаракат қилишади. "Арал" жорий мавсумда "Навбаҳор-фарм" учун ноқулай рақибга айланди.

Энг ёрқин баҳслар сифатида эса сафарда "Қўқон-1912" (4-тур, 2:2) ҳамда Про лигада қолишимизни таъминлаган сафардаги "Андижон-SGS" (21-тур, 1:2) жамоалари билан бўлган ўйинларни келтиришимиз мумкин. Жорий мавсумда чиройли ўйинларимиз кўп бўлди, аммо бундай баҳслар билан натижага эришиб бўлмас экан.

- "Навбаҳор-фарм" Про лигадаги илк мавсумидаёқ ўз мухлисларига эга бўлиб улгурди. Ҳаттоки сафардаги айрим баҳсларда ҳам наманганлик ишқибозлар жамоани қўллаб-қувватлашди. Сўнгги сўз ўрнида мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Фурсатдан фойдаланиб, бу йилги мавсумда жамоамизни қўллаб-қувватлаб, ғалабалар сари руҳлантириб турган ишқибозларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаттоки бугунги беллашувда ҳам жамоамиз 0:3 ҳисобида ортда бораётганлигига қарамай, улар жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этишди. Бундай мухлисликни эса ҳеч қаерда кўрмаганман. Шу боис, танаффусда йигитларга шуни ҳам уқтирдим. Бу ҳам уларга ижобий таъсир кўрсатиб, 2-таймда шогирдларим яхши ўйин намойиш этиб, битта гол уришга муваффақ бўлишди. Худо хоҳласа, келаси мавсумда мухлисларнинг ишончларини оқлашга интиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика