Неъматилло Қуттибоев: "Ўғлимни Суперлига клублари чақиришмаяпти"

Оқил Абдубарноев
29 май 2024, 01:01
Про лиганинг 10-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Арал" учрашувидан сўнг (1:2) меҳмонлар бош мураббий Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Жуда қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда қарши ҳужум натижасида гол уриб олдик. "Қўқон-1912" илк таймда яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда эса майдонда тенгма-тенг кураш кечди. Бугун тактикани бироз ўзгартирдик. 

- Жамоанинг Про лигадаги мақсади қандай?

Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Ўғлингиз Иззатилла Қуттибоев ажойиб қтидор эгаси, уни бир неча йилдан бери кузатман. Нега уни Суперлига жамоаларига қўйиб юбормаяпсиз?

- Уни Суперлига клублари чақиришмаяпти (кулади). Таклиф бўлса, албатта, қўйиб юборамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia