UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор"ни қабул қилмоқда: Шомуродов асосийда, Алиқулов захирада. Аббос эса қайдномада йўқ  0 23:24ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  0 23:14ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  9 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  5 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  12 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  5 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  121 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  16

Суперкубок олдидан. "Навбаҳор", "Нефтчи", "Сурхон" матбуот котиблари қандай фикрда? Янгиликлар

Суперкубок олдидан. "Навбаҳор", "Нефтчи", "Сурхон" матбуот котиблари қандай фикрда?

Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувдан олдин Суперлига клубларида ишлаётган матбуот котибларининг фикрлари билан қизиқдик.

"Битта ўйиндан иборат бўлган ҳар қандай ҳал қилувчи баҳсларда жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиб, натижа учун ўйнайди. Бўлажак учрашув ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

“Пахтакор”нинг таркиби ўтган йилгига қараганда, кучсизланган бўлса, “Насаф” таркибида йўқотишлар бор. Бу ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказади. Шу боис, таъкидлаганимдек, беллашув унчалик шиддатли тарзда кечмаслиги, жамоалар фақат натижа учун ўйнаши эҳтимоли юқори.

Менимча, бўлажак баҳсда “Насаф”нинг имкониятлари бироз юқори ва ушбу ўйинда қаршиликлар ғалаба қозонишса керак", - деди "Навбаҳор" матбуот котиби Улуғбек Умаров.



"Бугунги учрашувда қаршиликларни фаворит дейиш мумкин, улар алақачон "Пахтакор" билан финалларда қандай ўйнашни билади. Лекин Максим Шацких айтганидек, агар ёшларга яхши мотивация берилса, уларга фаолиятидаги биринчи катта ютуғини ютиш яхши сингдирилса тошкентликларнинг мақсади амалга ошади. Имкониятларни фоизда кўрсатадиган бўлсам "Пахтакор" - "Насаф" 45%-55%", - деди "Нефтчи" матбуот котиби Саидафзал Абдуллаев.



"Профессионал Бокс мухлислари Тайсон Фюри ва Олександр Усик ўртасидаги жангни албатта томоша қилишди. Украиналик боксчи оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланган. Суперкубок учун баҳс айнан шу тоифага киради. Бу ўйинда хато қилиш учун имконият йўқ ва ғолиб рамзий маънода мамлакатнинг мутлақ чемпионига айланади. Сўнгги йилларнинг энг яхши жамоалари суперкубок учун ўйнашаётганида, бошқача бўлиши мумкинми? Албатта, йўқ.

Қаршининг “Насаф” анчадан бери “Пахтакор”га мунтазам бош оғриқ келтирувчи жамоа сифатида ўзини намоён қилган. Жамоанинг ўзига хос услуби, катта тажрибага эга мураббийи, иқтидорли футболчилари бор. Шу билан бирга, “Пахтакор” ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ғалаба учун курашишини барча скептикларга аллақачон исботлаб келган. “Пахтакор”ни бир қанча етакчилар тарк этишди, аммо шунга қарамай жамоа “Насаф” билан таққосланадиган ўйин кўрсатмоқда. Қолаверса, "шерлар"нинг ўзининнг жокери Драган Черан бор. У ўзбекистонлик Златан Ибрагимовичга ўхшайди: ҳамма уни нафақага жўнатади, лекин бунга жавобан у голлар уради ва тўхтаб қолмоқчи эмас

Балки учрашув пеналтилар сериясига ўтиши мумкин, бунда асосий фактор футболчиларнинг нафақат футбол фазилатлари, балки психологияси ҳам бўлади. Аммо бу учрашувдан кўп нарса кутиш мумкин, чунки ушбу икки жамоада ўйиннинг маълум бир нуқтасида учрашув натижасини ҳал қила оладиган ажойиб ўйинчилар бор. Иккала жамоада ҳам йўқотишлар бор, аммо "Насаф"да ҳам, "Пахтакор"да ҳам уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар захираси бор. Масалан, “Сурхон”нинг “Насаф”га қарши ўйнаганини эслайман, Акмал Мозговой Қарши жамоасида ҳимояда ўйнаган. Бу омилларнинг барчасини ҳисобга олсак, Максим Шацких ва Рўзиқул Бердиев ўртасидаги жанг янада қизиқарли бўлиб бормоқда.

Лекин бу ўйин сермахсул бўлади деб ўйламайман. Бу нафақат Суперкубок ғолибини аниқлайдиган жанг. Бу ўзбек футболи учун ўзига хос реклама бўладиган ўйин. Икки тенг жамоа. Икки буюк куч. Битта кубок. Кўриш керак бўлган ўйин. Чет эл оммавий ахборот воситаларида айтилганидек - Must See", - деди "Сурхон" матбуот котиби Евдоким Раимов.




Пахтакор

Драган Черан - 55', Шаҳзод Азмиддинов - 90', Умар Адҳамзода - 90', Достонбек Ҳамдамов - 90'

Ўзбекистон Суперкубоги. 1-тур

29/05/2024, 19:00

5
:
4
Тугади

Насаф

Шароф Муҳитдинов - 80', Жавоҳир Сидиқов - 90', Акмал Мозговой - 90', Абдувоҳид Неъматов - 90', Виктор Да Сильва - 90'

45'
90'
38'  Саидумархон Саиднуруллаев
54'  Драган Черан
55'  Драган Черан
85'  Беҳруз Асқаров (Диёр Ортиқбоев)
90'  Муҳаммадали Усмонов (Аббос Эргашбоев)
90'  Шаҳзод Азмиддинов
90'  Умар Адҳамзода
90'  Достонбек Ҳамдамов
68'  Ислом Кенжабоев
74'  Зафармурод Абдураҳматов (Муродбек Раҳматов)
74'  Жамбули Жигаури (Виктор Да Сильва)
74'  Ислом Кенжабоев (Темур Чогадзе)
74'  Зоран Марушич (Бобир Абдихолиқов)
80'  Шароф Муҳитдинов
83'  Марко Станоевич (Жавоҳир Сидиқов)
90'  Жавоҳир Сидиқов
90'  Акмал Мозговой
90'  Абдувоҳид Неъматов
90'  Виктор Да Сильва

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика