Рангник: “Уни Португалияга тез-тез юбориб туриш керакка ўхшайди”
13 мар 2022 08:10
Янгиликлар
Рангник: “Уни Португалияга тез-тез юбориб туриш керакка ўхшайди”
“Манчестер Юнайтед” устози Ральф Рангник Криштиану Роналдунинг “Тоттенхэм”га (3:2) қилган хет-триги ҳақида гапирди.
“Биз уни Португалияга 3 кунга юборишда давом этишимиз, кейин эса 2 кун машғулот ўтказмаслигига рухсат беришимиз кераклиги ҳақида ҳазил қилдик.
Пайшанба куни у одатдагидек машқларда қатнашди, шу туфайли уни асосий таркибда майдонга тушурдим. Мавсум сўнггига қадар ҳам шундай йўл тутармиз эҳтимол”, дейди Рангник.
37 ёшли португалиялик АПЛдаги голлари сонини 12 тага етказиб, тўпурарлар рўйхатида 2-ўринга кўтарилиб олди. Шунингдек, унинг ҳисобида 3 та ассист бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар