UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  0 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Рамос: “Машаққатли меҳнат доим мукофотланади” Янгиликлар

Рамос: “Машаққатли меҳнат доим мукофотланади”

“Реал” сардори Ла Лига чемпионлигидан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Машаққатли меҳнат доим мукофотланади. Кетма-кет 10 та ўйинни ютиш ҳам ўта қадрли. Мавсум оддий кечмади. Биз барча ўйинларни ютишимиз керак эди, аммо ҳаммаси ҳам фақат бизга боғлиқ эмасди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бундай баҳсларда ғалаба қозониш осон кечмайди. “Реал”дан энди чемпионликнинг 34 та соврини бор, менда эса улар 5 тага етд. Жуда ҳам бахтлиман. Зидан — муваффақиятимиз асоси ва кемамиз сардори. У жуда кўп нарсани ўзгартирди ва футболчиларга ишонди. Ҳамма ҳам футболчиларига ишонавермайди. Бутун жамоа унга ишонади. Бизнинг ҳамжиҳатлигимиз ноёб ва у узоқ вақт давом этаверсин. Келажагим ҳақида гапирадиган бўлсак, президент (Перес) нимани хоҳламасин, мен фаолиятимни Мадридда якунлашни хоҳлайман. Бу борада менда ёки президентда қандайдир муаммо чиқади деб ўйламайман”, — дейди Рамос.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика