Рамос Буффоннинг рекордини такрорлашга яқин
11 ноя 2020 21:25
Янгиликлар
Рамос Буффоннинг рекордини такрорлашга яқин
Серхио Рамос Европа терма жамоалари сафида энг кўп ўйин ўтказган 2-футболчи бўлишга яқин.
Агар испаниялик бугун Нидерландияга қарши ўтадиган ўртоқлик баҳсида майдонга тушса, у ҳолда бу унинг учун терма либосидаги 176-ўйин бўлади.
Аввалроқ, Жанлуижи Буффон Италия термаси сафида шунча ўйин ўтказиб, рекордчига айланганди.
Қайд этиш жоиз, Серхио Рамос Миллатлар Лигаси доирасида Швейцария (14 ноябрь) ва Германияга (17) қарши баҳсларда Буффоннинг натижасини янгилаши ҳам мумкин.
Маълумот ўрнида, терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича жаҳон рекорди мисрлик Аҳмад Хаcанга тегишли – 184 та учрашув.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Фикрлар