Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди
14 ноя 18:44
Янгиликлар
Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди
"Барселона" вингери Рафинья 2025 йилги "Олтин тўп"ни қўлга киритолмагани ҳақида тўхталиб ўтди.
Бразилиялик футболчи бундан хафа эмаслиги, балки "Барселона" ва Бразилия терма жамоасидаги жамоавий ютуқларидан фахрланишини таъкидлади.
"Олтин тўп" — индивидуал мукофот, аммо футбол — жамоавий спорт тури. "Барселона" ва Бразилия терма жамоаси билан эришган барча ютуқларимга назар ташласам, бунинг учун қанчалик миннатдор эканлигимни тушунаман, ҳафсалам пир бўлмаганини англайман... Чинакамига миннатдорман. Бу мени худди шу руҳда давом этишга ундайди", – деди Рафинья.
Аввалроқ Рфинья индивидуал машғулотларга қайтгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар