Рафинья қачон машғулотларга қайтиши маълум

Sherzod Nurmatov
24 апр 2026, 14:20
"Барселона" вингери Рафинья келаси ҳафта бошида машғулотларга қайтади, деб хабар берди журналист Ашраф Бен Аяд.

29 ёшли ўйинчи сон мушакларидаги жароҳати туфайли март ойи охиридан бери майдонга туша олмаётганди.

Рафинья ушбу мавсум барча мусобақаларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилди.

Бразилиялик футболчининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt уни 80 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/Benayadachraf

Сўнгги янгиликлар

Барча ›