Рафинья ким сабаб "Барселона"га ўтганини айтди
09 фев 2025 22:23
Янгиликлар
Рафинья ким сабаб "Барселона"га ўтганини айтди
"Барселона" форварди Рафинья ким сабаб Каталония клубига келганини айтди.
Рафиньянинг сўзларига кўра, Хави унга қимматли маслаҳатлар берган. Акс ҳолда, ўйинчи бошқа жамоада ўйнаган бўларди.
"Агар Хави бўлмаганда, бу ерда ўйнамаган бўлардим. Хави "Барселона"да ўзимни намоён қила олишимга кўндирган", — деди бразилиялик.
Рафинья 2022 йилдан бери "Барселона"да ўйнамоқда. Футболчи жорий мавсум 34та ўйинда 23та гол урди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
18:26
Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 3
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар