UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  3 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  0 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  1 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  4 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  11 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  5 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  4 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2

Қутман Қадирбеков: "Қирғизистон исталган рақиб билан курашга тайёр" Янгиликлар

Қутман Қадирбеков: "Қирғизистон исталган рақиб билан курашга тайёр"

Қирғизистон терма жамоасининг 21 ёшли дарвозабони Қутман Қадирбеков кечаги Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кейин микст-зонада учрашуви ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Нуфузли мусобақада терма жамоа сафида дебют қилганимдан хурсандман. Ҳар кимга ҳам бу насиб этавермайди. Мен берилган имкониятдан тўлиқ фойдаланишни истайман. Барча исталган вақтда майдонга тушиши мумкинлиги эҳтимоли билан доимо сафга чиқишга ҳозир-у нозир бўлиш керак. Қандай ўйнаганимни мураббийлар баҳолашади. Мен қўлимдан келган барча ишни қилдим.

Қирғизистон терма жамоаси исталган рақиб билан курашишга тайёр. Биз доимо ғалаба учун майдонга тушамиз. Ўйин қандай кечишидан қатъи назар мураббийлар охиригача футбол ўйнаш кераклигини таъкидлашади.

Мен дарвозани қўриқлаганимдан хурсандман. Аммо учрашувдан олдин Кореяга қарши баҳсда мен тушишимни ҳаёлимга келтирмагандим. Фақатгина мураббий таркибни эълон қилганида буни тушуниб етдим. Павел Матяш билан жуда дўстона алоқадаман.

Ёқимли ҳаяжон сезилди. Лекин майдонда буни автоматик тарзда унутасан. Рақиб кимлиги иккинчи даражага чиқади. Терма жамоадаги акаларим ҳам ўйиндан олдин мени қўллаб-қувватлаб туришди. Кучли рақибга қарши Осиё Кубоги баҳсида майдонга тушганимдан ниҳоятда хурсандман", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони Қутман Қадирбеков.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон терма жамоаси кеча Осиё Кубогининг 2-тур доирасида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди. Учрашув тақдирини эса биргина гол кореяликлар фойдасига ҳал этди.

Қирғизистон терма жамоаси учинчи тур олдидан плей-офф босқичига учинчи ўрин билан чиқадиган 4 жамоадан бири бўлиш имкониятини сақлаб турибди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика