UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  0 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  5 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  25

Қутман Қадирбеков: "Қирғизистон исталган рақиб билан курашга тайёр" Янгиликлар

Қутман Қадирбеков: "Қирғизистон исталган рақиб билан курашга тайёр"

Қирғизистон терма жамоасининг 21 ёшли дарвозабони Қутман Қадирбеков кечаги Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кейин микст-зонада учрашуви ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Нуфузли мусобақада терма жамоа сафида дебют қилганимдан хурсандман. Ҳар кимга ҳам бу насиб этавермайди. Мен берилган имкониятдан тўлиқ фойдаланишни истайман. Барча исталган вақтда майдонга тушиши мумкинлиги эҳтимоли билан доимо сафга чиқишга ҳозир-у нозир бўлиш керак. Қандай ўйнаганимни мураббийлар баҳолашади. Мен қўлимдан келган барча ишни қилдим.

Қирғизистон терма жамоаси исталган рақиб билан курашишга тайёр. Биз доимо ғалаба учун майдонга тушамиз. Ўйин қандай кечишидан қатъи назар мураббийлар охиригача футбол ўйнаш кераклигини таъкидлашади.

Мен дарвозани қўриқлаганимдан хурсандман. Аммо учрашувдан олдин Кореяга қарши баҳсда мен тушишимни ҳаёлимга келтирмагандим. Фақатгина мураббий таркибни эълон қилганида буни тушуниб етдим. Павел Матяш билан жуда дўстона алоқадаман.

Ёқимли ҳаяжон сезилди. Лекин майдонда буни автоматик тарзда унутасан. Рақиб кимлиги иккинчи даражага чиқади. Терма жамоадаги акаларим ҳам ўйиндан олдин мени қўллаб-қувватлаб туришди. Кучли рақибга қарши Осиё Кубоги баҳсида майдонга тушганимдан ниҳоятда хурсандман", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони Қутман Қадирбеков.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон терма жамоаси кеча Осиё Кубогининг 2-тур доирасида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди. Учрашув тақдирини эса биргина гол кореяликлар фойдасига ҳал этди.

Қирғизистон терма жамоаси учинчи тур олдидан плей-офф босқичига учинчи ўрин билан чиқадиган 4 жамоадан бири бўлиш имкониятини сақлаб турибди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика