UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  1 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  49 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  7

Қуролли босқинчилар Роберто Баджонинг уйига бостириб киришди Янгиликлар

Қуролли босқинчилар Роберто Баджонинг уйига бостириб киришди

Италияда қуролли жиноятчилар тўдаси Роберто Баджонинг уйига бостириб кириб, унинг бошига зарба берди, деб хабар бермоқда "Corriere della Sera".

Футболчининг Альтавилла-Вичентинадаги уйига ҳужум 20 июнь куни кечқурун содир бўлди. Ўшан маҳал оила Евро-2024 доирасидаги Италия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўйинни (0:1) томоша қилаётган эди. Жиноятчилар Баджо ва унинг оиласини уйдаги хоналардан бирига қамаб, бир соатча ушлаб туришган. 57 ёшли футболчи ҳужумчиларга қаршилик кўрсатишга уринган, бироқ унинг бошига тўппонча билан зарба берилган. Натижада у кўп қон йўқотган.

Босқинчилар бутун уйни ағдар-тўнтар қилиб, соатлар, тақинчоқлар ва пулларни ўғирлаб кетишган. Зарарнинг аниқ миқдори ҳали ҳисоблаб чиқилмаган.

Баджо жиноятчилар кетганини пайқагач, эшикни бузган ва полицияни чақирган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жабрланувчилардан кўрсатмалар олиб, видеокузатув камераларини кўриб чиқишмоқда.

Воқеадан сўнг Баджо касалхонага ётқизилган ва унга бир нечта чок тушган. Оиланинг бошқа аъзолари жабрланмаган.

Роберто Баджо 1993 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритган. "Ювентус" билан УEФА Кубоги, чемпионлик ва Италия Кубогига эришган. Италия терма жамоаси таркибида футболчи 1994 ва 1990 йилларда мос равишда Жаҳон чемпионатларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика