UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  22

“Қорақалпоқ Мессиси”: Биринчи маоши, 10 миллион сўмга сотилгани ва бошқалар (интервью) Янгиликлар

“Қорақалпоқ Мессиси”: Биринчи маоши, 10 миллион сўмга сотилгани ва бошқалар (интервью)

“Қорақалпоқ Мессиси” лақабини олган Азамат Илясов яқинда Нукус педагогика институти жамоаси билан Қорақалпоғистон кубогини қўлга киритди.

Биз шундан сўнг футболчи билан суҳбатлашдик. Қуйида Илясов билан бўлган суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Қорақалпоғистон кубоги мусобақаси қандай ўтди?
- Ўйинлар анча муросасиз кечди. Финалда анча қийналдик. Қорақалпоқ давлат университети жамоаси ҳам анча кучли экан. Наврўз Алимовнинг “дубл”и эвазига ғолиб чиқиб совринга эга чиқдик.

- Ортда қолган мавсум қандай кечди?
- Биринчи даврани “Орол”да ўтказдим. Бироқ иккинчи даврада деярли майдонга тушмадим. Жароҳатлар ҳам кўп ҳолларда панд бериб қўйди.


- 2013 йили “Нефтчи”га ўтган эдингиз. Бироқ кейин нимадир бўлди…
- Тошкентда “Орол”нинг “Обод”га қарши ўйинида фарғоналиклар устози Мурод Исмоилов бизни ўйинимизни томоша қилган экан. Шундан сўнг Мурод ака мени ўз жамоасига таклиф этди. Ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдим. Ўйиним мураббийларга ёққанидан сўнг, жамоа билан 3 йиллик шартнома имзоладим. Биринчи мавсумда тўп сурдим. Иккинчи мавсумнинг ярмида оилавий муаммоларим чиқиб қолгани учун Фарғонага бормадим. Кейин мени “Хоразм”га ижарага бериб юборишди.

- Ўша пайтлрада “Нефтчи” сизни 10 миллион сўмга сотиб олган деб эшитгандик. Бу қанчалик ҳақиқат?
- Фарғоналиклар “Орол”га 10 миллион сўм ўтказиб беришди.

- “Хоразм”да нега қолмадингиз?
- Жамоа мени олиб қолмоқчи эди. Бироқ ўқишим боис бу жамоада қола олмадим.

- Кейин нима бўлди?
- “Нефтчи” билан яна бир йиллик шартномам бор эди. Кейин “Орол”га ижарага беришди. Шундан сўнг шу ерда ўйнаяпман. Бу йил ҳам Биринчи лига клубларидан таклиф бўлди. Бироқ Нукус давлат педагогика институтида таҳсил олаётганим боис, Нукусдан кетишим қийин бўлди.

- Нима учун сизни “Месси” деб атай бошлашди?
- Буни мухлислар ўйлаб топишди. Ташқи кўринишим ва ўйиним балки Мессига ўхшаб кетар.


- Демак, ўзингиз ҳам Мессининг мухлисиз?
- Йўқ, менга “Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг ўйинлари ёқади. У майдонда ҳақиқий плеймекер ҳисобланади. Клублардан “аристократлар”нинг мухлисиман.

- Кейинги мавсумга режалар қандай?
- Ҳозир “Орол”да таътил беришди. Худо хоҳласа машғулотларда яхши тер тўкиб, Олий лига жамоаларига кетишни мақсад қилганман.

- “Орол”да маошлар вақтида берилдими?
- Биринчи даврада ойликлар вақтида берилди. Иккинчи даврада қандай бўлганини билмайман. Чунки жамоа билан бирга бўлмадим.

- “Орол” уйда яхши ўйнайди, бироқ сафарда бунинг акси. Бунг анима сабаб бўлмоқда?
- Бу мавсумда сафардаги ўйинларда деярли иштирок этмадим. Шу боис бирор нарса дейишим қийин. Ўтган мавсумда эса бироз қийинчиликлар бўлди. Ўйинларга таксида, поездда етиб борардик ва жисмоний тайёргарлигими ҳам яхши ҳолатда бўлмаган.

- Фаолиятингиздаги энг яхши ўйин қайси бўлди деб ўйлайсиз?
- 2013 йили Нукусда “Андижон”га қарши кечган баҳс фаолиятимдаги энг яхшиси бўлди деб ҳисоблайман.

- Қайси гол эсингиздан чиқмайди?
- Ғузорда “Шўртан”га қарши ўйинда урган голим эсимдан чиқмайди. Шунингдек “Универсиада” ўйинларида Бухорога урган голим ҳам ҳар ҳеч қачон ёдидмдан чиқмаса керак.

- Биринчи ва энг кўп маошингиз қанча эди?
- Адашмасам 2010 йили “Орол”да 250-300 минг сўм ойлик олганман. “Нефтчи”даги илк маошим 600 минг сўм бўлган. Бир ойда олган энг катта маошим эса 2,5 миллион сўм бўлган эди. Ҳозир эса “Орол”да 500-600 минг сўм ойлик оламиз.

- “Орол”нинг собиқ ва ҳозирги мураббийлари Қутибаэв ва Турдиэвнинг фарқи нимада?
- Неъматулла ака анча тажрибали мутахассис. Уларнинг машғулотлари қийин ва қизиқарли кечар эди. Темур ака ҳам яхши ва келажаги порлоқ мураббий деб ҳисоблайман.


- Бир пайтлар ёшлар терма жамоасига ҳам чақиришган эди?
- Ҳа 1995 йилда туғилганлар жамоасига чақирилган эдим. 5-6 марта машғулотларда иштирок этдим. Ўйиним мураббийларга ҳам маъқул бўлаётган эди. Бироқ жароҳат олдим, кейинчалик грипп бўлиб яна майдонга туша олмадим. Шундан сўнг термадаги ўйинларим узоққа чўзилмади.

- Охирги пайтларда ўйининггизда пасайиш бўлаётганини тан оласизми?
- “Хоразм”дан Нукусга келганимдан сўнг ўйинимда пасайиш юз берди. жамоанинг асосий таркибида майдонга кам тушдим. Балки мураббийларнинг ишончини оқлай олмаган бўлсам керак. Бироқ келаси мавсумда бор кучим билан ҳаракат қилиб, яна олдинги формамни тиклаб олишни истайман. Кейинги мавсумда Олий лиганинг бирор жамоасига ўтиш ҳозирги асосий мақсадим ҳисобланади.

- Майдонда ўзингизга энг яхши шерик деб кимни биласиз?
- “Орол”да Мирас Карлибаев билан тез тил топшиб кетаман. Бир-биримизни яхши тушунамиз.

- “Орол”да қайси чизиқ кучсиз?
- Иккинчи даврада барча чизиқлар кучайди. Бироқ мавсумнинг биринчи қисмида ярим ҳимоя бироз кучсиз эди.

- Қайси ҳимоячига қарши ўйнаш қийин бўлган?
- “Шўртан”га қарши учрашувда бир ҳимоячи бор эди, исми эсимдан чиқиб кетди. Ўшанга қарши ўйнаш жудаям қийин бўлган эди.

- Кимга гол уришни орзу қиласиз?
- Кўпчилик футболчилар цингари Игнатий Нестеровга.

- Олий лигада 12 жамоа қолиши ҳақида фикрингиз қандай?
- Олий лигада футболчилар ўртасида рақобат кучли бўлади. Бироқ Биринчи лига анча кучаяди, бу ерда ҳам рақобат, савия ортади. Бу қарордан менимча қуйи лига жамоалари хурсанд бўлишган бўлса керак.

Азаматни ҳар қанча гапиртиришга ҳаракат қилмайлик у саволларга қисқа ва лўнда жавоб беришни лозим топди.


Фурқат Юсупов суҳбатлашди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика