“Қўқон-1912”нинг қизлар жамоаси ўзининг биринчи учрашувини ўтказди
02 дек 2017 16:47
Янгиликлар
“Қўқон-1912”нинг қизлар жамоаси ўзининг биринчи учрашувини ўтказди
Шундай талаблардан бири ҳар бир клуб хотин-қизлар футбол жамоасига эга бўлиши шартлиги кўрсатилган.
Бу борада бизнинг жамоамиз ҳам тинмай изланишда давом этмоқда.Биз Қўқонда хотин-қизлардан иборат футбол жамоаси тузилганлиги ҳақида сизларга хабар берган эдик. Мирсаид Миролимов мураббийлик қилаётган бу жамоа асосан маҳаллий ёшлардан иборат бўлиб, ҳали бу жамоага хотин-қизларни танлаб олиш давом этмоқда.
Бугун “Қўқон-1912” футбол клуби қошида ташкил этилган хотин-қизлар жамоаси ўзининг дастлабки назорат учрашувини ўтказди. Рақиб сифатида “Қўқон-1912” футбол мактабининг 2002-2003 йилларда туғилган ўғил болалари танлаб олинди. Айтиш жоизки Миролимов жамоасидаги футболчилар асосан 1998-2002 йилларда туғилган қизлардан иборат.
Қизиқарли ва голларга бой ўтган учрашув 6-4 ҳисобида қизларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувда Гулзода Ғуломқодирова, Вазира Мирзакамолова , Гулираъно Ҳасановалар ўзларининг чиройли ўйинлари ва киритган голлари билан мутахасисларда яхши таассурот қолдиришди. Назорат учрашувини “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти Б.Толипов бошчилигидаги жамоа раҳбарияти кузатиб боришди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар