UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  0 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  7 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  5 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  4 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  8 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  2 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  11 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  24

“Қўқон-1912” жамоаси болалар футболига жиддий эътибор бермоқда Янгиликлар

“Қўқон-1912” жамоаси болалар футболига жиддий эътибор бермоқда

Теглар :  Қўқон-1912
Ҳозирги кунда республикамизда болалар футболи кундан-кунга ривожланиб бормоқда.

Кўпгина жамоалар таркибларини ўзларидан етишиб чиққан ёш футболчилар билан тўлдирмоқдалар. Бу албатта жамоанинг иқтисодий аҳволига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Тўғрида фалон пулга четдан бир футболчини олиб келгандан кўра, ўзингиздан чиққан иқтидор ўйнаса жамоага бир неча йил фойдаси тегади. Футболчи ўз шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қилса бошқача иштиёқ билан майдонга тушади.

Буни яхши ҳис қилган жамоамиз мураббийлари Қўқон шаҳри ва атроф туманларга бориб ёш иқтидорларни изламоқдалар. Куни кеча жамоамиз мураббийлари Нўьмон Ҳасанов ва Сергей Ковшовлар Учкўприк тумани футбол мактаби тарбияланувчиларини кузатиб қайтдилар.

Мураббийларимиз Учкўприк туманининг Каттақашқар қишлоғида шуғулланаётган ёш футболчиларнинг машғулотларини куздан кечиришди. Шундан сўнг ёш футболчилар иштирокида ўзаро ўйин ташкил қилиниб мураббийлар болаларни ўйин жараёнидаги ҳаракатларига ҳам баҳо беришди. Бош мураббийимиз Нўьмон Ҳасанов футбол мактаби устозларига ўзларининг қимматли маслаҳатларини бериб, ёшлар билан ишлашда кўпроқ нималарга эьтибор қаратилиши лозимлигини тушунтириб бердилар.

Учкўприк туманида таниқли ҳакам Эркин ака Орипов бошчилигидаги футбол мактаби фаолият юритади. Бу мактабдан сўнгги йилларда бир қатор иқтидорли футболчилар етишиб чиқмоқда. Хусусан, бу йил жамоамиз сафида олий лигада дебют ўйинларини ўтказган Иқбол Маликжонов, Ойбек Рустамов  ва Достон Мелиқўзиевлар ҳам ушбу мактаб тарбияланувчилари ҳисобланишади.

Яна яқин йиллар ичида Учкўприкдан кўплаб иқтидорлар чиқишига умид қилса бўлади. Чунки бу ерда футболсевар ёшлар керагича топилади.

Учрашув сўнггида Учкўприклик мураббий ва футболчилар  “Қўқон-1912”  жамоаси мураббийлари билан эсдалик учун суратга тушдилар.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика