“Қўқон-1912” жамоаси болалар футболига жиддий эътибор бермоқда
09 июл 2016 13:36
Янгиликлар
“Қўқон-1912” жамоаси болалар футболига жиддий эътибор бермоқда
Кўпгина жамоалар таркибларини ўзларидан етишиб чиққан ёш футболчилар билан тўлдирмоқдалар. Бу албатта жамоанинг иқтисодий аҳволига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Тўғрида фалон пулга четдан бир футболчини олиб келгандан кўра, ўзингиздан чиққан иқтидор ўйнаса жамоага бир неча йил фойдаси тегади. Футболчи ўз шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қилса бошқача иштиёқ билан майдонга тушади.
Буни яхши ҳис қилган жамоамиз мураббийлари Қўқон шаҳри ва атроф туманларга бориб ёш иқтидорларни изламоқдалар. Куни кеча жамоамиз мураббийлари Нўьмон Ҳасанов ва Сергей Ковшовлар Учкўприк тумани футбол мактаби тарбияланувчиларини кузатиб қайтдилар.
Мураббийларимиз Учкўприк туманининг Каттақашқар қишлоғида шуғулланаётган ёш футболчиларнинг машғулотларини куздан кечиришди. Шундан сўнг ёш футболчилар иштирокида ўзаро ўйин ташкил қилиниб мураббийлар болаларни ўйин жараёнидаги ҳаракатларига ҳам баҳо беришди. Бош мураббийимиз Нўьмон Ҳасанов футбол мактаби устозларига ўзларининг қимматли маслаҳатларини бериб, ёшлар билан ишлашда кўпроқ нималарга эьтибор қаратилиши лозимлигини тушунтириб бердилар.
Учкўприк туманида таниқли ҳакам Эркин ака Орипов бошчилигидаги футбол мактаби фаолият юритади. Бу мактабдан сўнгги йилларда бир қатор иқтидорли футболчилар етишиб чиқмоқда. Хусусан, бу йил жамоамиз сафида олий лигада дебют ўйинларини ўтказган Иқбол Маликжонов, Ойбек Рустамов ва Достон Мелиқўзиевлар ҳам ушбу мактаб тарбияланувчилари ҳисобланишади.
Яна яқин йиллар ичида Учкўприкдан кўплаб иқтидорлар чиқишига умид қилса бўлади. Чунки бу ерда футболсевар ёшлар керагича топилади.
Учрашув сўнггида Учкўприклик мураббий ва футболчилар “Қўқон-1912” жамоаси мураббийлари билан эсдалик учун суратга тушдилар.
Фикрлар