«Қўқон-1912»: «Бунёдкор»га қарши тайёргарлик давом этмоқда

Narzulla Saydullayev
14 июн 2017, 08:29
Қўқонликлар Чирчиқ шаҳрида навбатдаги учрашувга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Миллий терма жамоа ихтиёрида бўлган Мурод Холмуҳаммедов бугун жамоа сафига келиб қўшилади. Ўзбекистон U-22 терма жамоаси билан Хитойга кетган Жавоҳир Сидиқов эса 15 июнь куни жамоа ихтиёрига келиб қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” билан ўйин 16 июнь куни, соат 19:00да “Бунёдкор” стадионида бошланади. 15 июнь куни хар икки жамоанинг ўринбосарлар таркиблари учрашадилар. Ўринбосарлар ўртасидаги баҳс соат 18:00да “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда старт олади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz