UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  3 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  2 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  0 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  6 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  8 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  1 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  2 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0

"Қўқон-1912" африкалик футболчи билан шартнома тузди Янгиликлар

"Қўқон-1912" африкалик футболчи билан шартнома тузди

Чемпионат бошланиши арафасида “Қўқон-1912” жамоаси сафига янги легионер футболчи келиб қўшилди.

Оливье Арунаа Боннес 1990 йилнинг 4 февраль санасида Нигер мамлакатининг пойтахти Ниамей шаҳрида таваллуд топган. Франциянинг “Нант” жамоаси тарбияланувчиси саналади.

Футболчилик фаолиятини 2006 йилда Франциянинг “Нант B” жамоаси сафида бошлаган. 2009-2011 йилларда “Нант” жамоасининг асосий таркибидан ўрин олган. 2011-2012 йилларда “Лилль В” клуби шарафини ҳимоя қилган.

2012 йилда эса Бельгиянинг “Брюсел” клубига йўл олиб, у ерда яхши фаолият олиб борган. Бундан ташқари, фаолияти давомида Болгариянинг “Верея”, “Локомотив Пловдив”, “Монтана” клубларида ҳам ўйнаган.

Оливье Арунаа Боннес учун Осиё футболи бегона эмас. Африкалик футболчи сўнгги йилларда Жанубий Кореянинг “Кванджу (2016-2018) ва “Сеонгнам” (шу кунга қадар) жамоаларида тўп тепган.

Футболчи 2011 йилдан бери Нигер терма жамоаси аъзоси саналади. Оливье Боннес ўз терма жамоасида 13та учрашувда майдонга тушган.



Маълумот учун:
Оливье Арунаа Боннес
Туғилган сана
: 4 февраль 1990 йил
Бўйи: 187 см
Вазни: 73 кг
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:
“Нант В” – 2006-2011 (Франция)
“Нант” - 2009-2011 (Франция)
“Лилль В” – 2011-2012 (Франция)
“Брюссель” - 2012-2013 (Бельгия)
“Верея” – 2014-2015 (Болгария)
“Локомотив Пловдив” – 2015 (Болгария)
“Монтана” – 2016 (Болгария)
“Кванджу” - (2016-2018) (Жанубий Корея)
“Сеонгнам” – 2018 - ... (Жанубий Корея)

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика