UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  1 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3

Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади! Янгиликлар

Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!

Бугун ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган муҳим масалалар қаторида 2027 йилги 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионати мезбонлари аниқланди.

Унга кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда ёшлар ўртасидаги мундиалга мезбонлик қилиши белгиланди. Мазкур мусобақа ФИФА томонидан ўтказиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи нуфузли мусобақа ҳисобланади. 

"Сўнгги йилларда мамлакатимиз кўплаб йирик халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиб, катта тажриба орттирди. Хусусан, 2024 йилда юртимизда ўтказилган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати юқори савияда ташкил этилгани халқаро футбол ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилди. Мазкур мусобақалар, шунингдек, ўзбекистонлик мутахассисларининг халқаро миқёсдаги йирик турнирларни ўтказиш бўйича етарлича тажриба ва салоҳият тўплашига имконият яратди.

2027 йилга келиб дунёнинг энг иқтидорли ёш футболчилари ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Озарбайжонда тўпланишади. Юртимиз, ҳар доимгидек, ўзининг меҳмондўстлиги, профессионал ёндашуви, футболга фидойилиги ва албатта футболсевар мухлисларининг меҳри билан бутун дунё эътиборини қозонишга тайёр", – дейилади ЎФА хабарида.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика