UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  0 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  0 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  8 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  5 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  13 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37

ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди Янгиликлар

ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди

ФИФА Жаҳон Чемпионати 26 тарихидаги навбатдаги муҳим босқичга етиб келди — адидас компанияси томонидан ишлаб чиқилган расмий ўйин тўпи TRIONADA расман намойиш этилди.

TRIONDA номи испан тилидан “уч тўлқин” деб таржима қилинади, ва у биринчи марта учта давлат — Канада, Мексика ва АҚШ бирлашиб Жаҳон Чемпионатига мезбонлик қилаётганини нишонлайди.

Тўп тақдимоти яқинда эълон қилинган бошқа муҳим янгиликларга уланади — расмий маскотларнинг очилиши, ФИФА томонидан ҳар сотилган ҳар бир чиптадан ФИФА FIFA Global Citizen Education Fund жамғармасига 1 АҚШ доллари эҳсон қилиниши, ҳамда 216 та давлат ва ҳудуддан 4,5 миллиондан ортиқ мухлислар VISA Presale қуръасида қатнашгани ҳақидаги маълумотлар билан.

“ФИФА Жаҳон Чемпионати 26 учун расмий ўйин тўпи бу ерда — ва у жуда чиройли!” деди ФИФА президенти Жанни Инфантино. “Мен TRIONDA'ни тақдим этаётганимдан мамнунман ва фахрланаман. адидас яна бир афсонавий тўп яратди — унинг дизайни Канада, Мексика ва АҚШнинг бирлашган эҳтироси ва бирдамлигини акс эттиради.”

“Мен бу гўзал тўпнинг дарвозага киришини кутиб туролмайман. Энг буюк Жаҳон Чемпионати сари санаш бошланди — ва тўп энди думалаяпти!”

Тўпнинг ёрқин дизайни Канада, Мексика ва АҚШни ифодаловчи қизил, яшил ва кўк ранглардан ташкил топган. Янги тўрт панелли тузилма тўлқинсимон геометрия асосида ишланган бўлиб, бу тўлқинлар тўп номидаги маънога ишора қилади. Панеллар марказда учбурчак шаклини ҳосил қилиб, уч мезбон давлатнинг тарихий иттифоқига рамз бўлади.

Ҳар бир давлатни ифодаловчи рамзлар тўп юзасида акс эттирилган: Канада — заранг япроғи, Мексика — бургут, АҚШ — юлдуз, ҳамда олтин безаклар ФИФА Жаҳон Чемпионати кубоғига ҳурмат сифатида ишлатилган.

TRIONDA бир нечта муҳим технологик янгиликларга эга:

 • Тўрт панелли конструкция чуқур тикувларга эга бўлиб, тўп ҳавода барқарор учиши учун етарли ва мувозанатли ҳаво қаршилигини таъминлайди.

 • Яқиндан кўринадиган кабартма иконлар нам ёки намгарчилик шароитида тўпни тепиш ёки олиб юришда ушлашни яхшилайди.

 • Уланган тўп технологияси яна қўлланилди — 500 Ҳз частотали ҳаракат сенсори тўпнинг ҳар бир ҳаракати ҳақида аниқ маълумотларни реал вақтда видео ёрдамчи ҳакамлар тизимига узатади, бу эса, хусусан, офсайд ҳолатларида ҳакамлар қарорини яхшилайди.

TRIONDA'нинг тақдимоти 26-чи Жаҳон Чемпионати сари тайёргарлик суръатини янада тезлаштирмоқда. Яқинлашиб келаётган октябрь ва ноябрь интернатионал ўйинлар ойналари давомида кўплаб терма жамоалар турнир йўлланмасини қўлга киритади. Финал қуръаси эса 2025-йил 5-декабрь куни Вашингтон (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика