UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Қизилқум" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Қизилқум" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашувнинг 8-дақиқасида Кахи Махарадзе қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди - 0:1.

20-дақиқада Шерали Жўраевнинг ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатиб берган тўпига Григалашвили улгурмади. Акс ҳолда ҳисоб тенглашиши мумкин эди...

33-дақиқада Бойматовнинг жаримадан йўллаган зарбасини ва Митрович қайтарди. 45-дақиқада Саноевнинг бурчакдан узатган тўпни Қамбаров  боши билан ноаниқ йўллади...

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

49-дақиқада Файзулла Қамбаровнинг 17 метрлардан йўллаган зарбаси мўлжалга етиб бормади... 

59-дақиқада Шерали Жўраев жарима майдончасига кириб борди ва тўпни шерикларига узатди. Тўп ҳимоячи қўлига тегиб йўналишини ўзгартирди. Бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Элгужа Григалашвили 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 1:1. 

85-дақиқада жаримадан узатилган тўпни рақиб посбони қайтаришга эришди. Дарвозабондан қайтган тўпни Григалашвили дарвозабон устидан ошириб тўрга йўллашга уринди. Яна дарвозабон тўпни эгаллади...

Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 


Қизилқум

Элгужа Григалашвили - 60'

Суперлига. 11-тур

15/06/2019, 20:00

1
:
1
Тугади

Сўғдиёна

Кахи Махарадзе - 8'

45'
90'
60'  Элгужа Григалашвили
8'  Кахи Махарадзе


ҚИЗИЛҚУМ – СЎҒДИЁНА 1:1
15 июнь 2019 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 20:00
Ҳакамлар
: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувасилов, Тимур Гайнуллин, Аскер Нажафалиев
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Кахи Махарадзе 8, - 0:1. Элгужа Григалашвили 60 пенальти, - 1:1.

"Қизилқум": Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев, Файзулло Қамбаров, Салим Мустафоев (Азизбек Усмонов, 55), Элдор Бойматов (Хуршиджон Олимов, 46), Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Мақсуд Каримов, Медина Смит.
Захира: Евгений Черемисин, Муродбек Бобожонов, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Миржалол Қосимов, Сардор Жаҳонов, Суҳробжон Ярашев

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов (Муҳаммадали Йўлдошев, 46), Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов, Санжар Рашидов (Сирож Мелиев, 71), Шоҳруз Норхонов, Иззат Абдуллаев, Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Ойбек Нурматов, Мурод Ражабов, Достон Тошматов, Даврон Умиров, Диан Талхатов, Дурбек Камолов.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика