UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  1 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  13 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

“Қизилқум” – “Насаф”: Ўз уйида енгилмаётган “Қизилқум” Янгиликлар

“Қизилқум” – “Насаф”: Ўз уйида енгилмаётган “Қизилқум”

“Қизилқум”га бир томондан қойил қолсак арзийди.
Бу жамоа бугунгача ўз майдонида бешта ўйин ўтказиб, шундан учтасида ғалаба қозонди ва икки бор дуранг ўйнади. Жамоа ҳали ўз майдонида мағлубиятга учрагани йўқ. “Қизилқум” ўзида “Андижон”, “Динамо” ва “Навбаҳор”дан устун келди ва “Машъал” ҳамда “Бухоро” билан дуранг ўйнади.

“Насаф” ҳақида гапирадиган бўлсак, қаршиликлар охирги олти турдан бери мағлубиятга учрашмади. Умуман олганда, “Насаф” ҳозирча бир марта енгилди ва бу мағлубият олий лиганинг 4-турида “Навбаҳор”га қарши баҳсда рўй берди. Бугунги рақибнинг “Қизилқум” билан ҳам сафарда ўйнашини ҳисобга олсак, баҳснинг бирмунча қизиқарли кечиши кутилмоқда.

“Қизилқум” турнир жадвалида 9, “Насаф” 4-ўринда боряпти. Навоийликлар шу пайтгача олий лигада 9та тўп киритишди ва бугун улар ўнинчи голни уришлари мумкин. Бундан ташқари, “Қизилқум” ўз майдонида энг кам гол ўтказган иккита жамоадан бири: атиги 2та гол ўтказиб юборди. Яна бир жамоа эса “Қизилқум”нинг бугунги рақиби “Насаф” бўлиб турибди.

“Насаф” сафарда тўртта гол уриб, учта ўтказиб юборди. Қизиғи, “Насаф” чемпионлик учун курашаётган бўлишига қарамай, ўзидан юқорида турган жамоаларга нисбатан учта кам гол урган. Чунки “Локомотив”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор”нинг сафарда киритган тўплари еттитани ташкил этмоқда. Бир сўз билан айтганда, бугун Навоийда “Насаф”га осон бўлмайди. Ҳар ҳолда “Қизилқум” бор кучини ишга солиши турган гап.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика