UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  1 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  15 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  19 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  111 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0

"Қизилқум": Футболчиларимиз ҳашарда Янгиликлар

"Қизилқум": Футболчиларимиз ҳашарда

Теглар :  Қизилқумпахта
Бугун юртимизда олтин куз. Халқимиз йил давомида далаларда пешона тери билан бунёд бўлган мўл-кўл ҳосилни йиғим-теримига катта эътибор қаратилмоқда.

Бободеҳқон қадоқ қўли билан яратилган пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари қизғин давом этяти.

Умумхалқ ҳашарида қатнашишни ўзига шараф деб билган “Қизилқум” ПФК жамоаси ҳам куни кеча пахтакорларга ёрдамга ошиқди. Футболчи йигитлар билан бир қаторда “Қизилқум — Гули” жамоаси қизлари ҳам клуб раҳбарияти ташаббусини қўллаб-қувватлашди.

Жамоамиз аъзолари Навоий туманидаги пахтазорларда деҳқонларимизга камарбаста бўлдилар. Ҳашарда иштирок этган юз нафардан зиёд “Қизилқум” футболчи йигит-қизлари кун давомида 2180 килограмм пахта териб, юртимиз хирмонига ўзларининг муносиб улушларини қўшди.

— Ўзбекистонда беш йилдан бери тўп сураётган бўлсам, илк маротаба бундай ҳашарда иштирок этишим, — дейди грузиялик легионер Георгий Квесиешвили. —  Эгнимизда кўркам ва бежирим либос кийишни барчамиз хоҳлаймиз. Аммо бу кийимларимизни қанчалик катта заҳмат эвазига яратилишини ҳашарда қатнашиб, юракдан ҳис қилдим. Пахтакорларнинг машаққатли юмушларини кўриб, ҳосилни йиғиб териб олишга озми-кўпми ҳисса қўшганимдан жуда хурсандман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика