UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  1 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  85 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

"Қизилқум": Футболчиларимиз ҳашарда Янгиликлар

"Қизилқум": Футболчиларимиз ҳашарда

Теглар :  Қизилқумпахта
Бугун юртимизда олтин куз. Халқимиз йил давомида далаларда пешона тери билан бунёд бўлган мўл-кўл ҳосилни йиғим-теримига катта эътибор қаратилмоқда.

Бободеҳқон қадоқ қўли билан яратилган пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари қизғин давом этяти.

Умумхалқ ҳашарида қатнашишни ўзига шараф деб билган “Қизилқум” ПФК жамоаси ҳам куни кеча пахтакорларга ёрдамга ошиқди. Футболчи йигитлар билан бир қаторда “Қизилқум — Гули” жамоаси қизлари ҳам клуб раҳбарияти ташаббусини қўллаб-қувватлашди.

Жамоамиз аъзолари Навоий туманидаги пахтазорларда деҳқонларимизга камарбаста бўлдилар. Ҳашарда иштирок этган юз нафардан зиёд “Қизилқум” футболчи йигит-қизлари кун давомида 2180 килограмм пахта териб, юртимиз хирмонига ўзларининг муносиб улушларини қўшди.

— Ўзбекистонда беш йилдан бери тўп сураётган бўлсам, илк маротаба бундай ҳашарда иштирок этишим, — дейди грузиялик легионер Георгий Квесиешвили. —  Эгнимизда кўркам ва бежирим либос кийишни барчамиз хоҳлаймиз. Аммо бу кийимларимизни қанчалик катта заҳмат эвазига яратилишини ҳашарда қатнашиб, юракдан ҳис қилдим. Пахтакорларнинг машаққатли юмушларини кўриб, ҳосилни йиғиб териб олишга озми-кўпми ҳисса қўшганимдан жуда хурсандман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика