UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Про лига. "Шўртан" — "Хоразм" 1:0. Жонли эфирни томоша қилиш  3 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:29ФИНАЛгача...  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  25 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  10

Қатар ўзбекистонликларни кутиб олмоқда. Кеча ҳакамларимиз етиб келишди, бугун эса Кападзе жамоаси Доҳага келади Янгиликлар

Қатар ўзбекистонликларни кутиб олмоқда. Кеча ҳакамларимиз етиб келишди, бугун эса Кападзе жамоаси Доҳага келади

Хабарингиз бор, 15 апрелдан 3 майга қадар Қатарда U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа Олимпиадага йўлланма беради.

Кеча ана шу мусобақада фаолият олиб бориш учун Қатар пойтахти Доҳага етиб келдим. Бу сафар хизмат сафарим бироз бошқачароқ ўтади. Сабаби, мен бу гал ОФК учун расмий фотограф сифатида ишлайман. Кеча Доҳага Дубай орқали мусобақада ишловчи ўзбекистонлик ҳакамлар билан бирга келдим. Демак, U-23 Осиё кубогида Ўзбекистондан Владислав Цейтлин (ҳакамлар назоратчиси), Рустам Лутфуллин (бош ҳакам), Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов (иккиси ёрдамчи ҳакам) ва Фирдавс Норсафаров (ВАР ҳаками)лар фаолият олиб боришади. ОФК делегацияси ва ҳакамлар "Шератон" (Sheraton Grand Doha Resort) меҳмонхонасига жойлашишган.

Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз эса Доҳага бугун Қатар вақти билан 16:05 (Тошкент вақти билан 18:05)да етиб келишади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақа давомида "City Centre Rotana Doha" меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Бу меҳмонхонага шунингдек Хитой U-23 терма жамоаси ҳам жойлашади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги тақвими:

U-23 Осиё кубоги

"D" гуруҳи, 1-тур

17.04.2024, 16:00 (Тошкент вақти билан 18:00).

Ўзбекистон - Малайзия

"Халифа Интернешнл стэдиум"

"D" гуруҳи, 2-тур

20.04.2024, 18:30 (Тош. вақти билан 20:30).

Кувайт - Ўзбекистон

"Ал Жануб" стадиони

"D" гуруҳи, 3-тур

23.04.2024, 18:30 (Тош. вақти билан 20:30).

Ўзбекистон - Вьетнам

"Халифа Интернешнл стэдиум"


Championat.asia ўқувчилари учун мусобақани ёритиш мақсадида эса Жаҳонгир Файзуллаев ҳамда Абдулвосит Бектемиров 16 апрель куни Доҳага етиб келишади. Мусобақада фаолият олиб борадиган барча ўзбекистонликларга омад ва зафар ёр бўлишини тилаб қоламиз. Футболчиларимиз Олимпиада йўлланмаси билан, ҳакамларимиз ижобий баҳолар билан, биз эса яхши кадрлар билан ортга қайтайлик. Омад сиз ва бизни асло тарк этмасин!

U-23 Осиё кубогининг барча гуруҳлари.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
12 апр 14:18:54
Izzatillo89!
ganjiravon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
бизникиларда чикиш ният йук олимпиадага ният булганда асосий уйинчиларни нима килиб булса хам олиб келарди демокчиманки асабларингни асранглар арзимайди
Ўзбекистон битта болага богланиб қолмаган. Абдулқодир боради шекилли етади шу. Иброхим халил гаям имкон бор. Битта аббос бутун ўзбекистон учун жавоб беролмайди. Жамоада хамма хохлайди.
+1   
12 апр 14:17:00
Бафо Нарзуллаев
ganjiravon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
бизникиларда чикиш ният йук олимпиадага ният булганда асосий уйинчиларни нима килиб булса хам олиб келарди демокчиманки асабларингни асранглар арзимайди
Олимпиада уйинларида катнашиш нияти доимо бор..лекин асосий уйинчиларнинг куписининг клублари билан контрактида факат МТЖ да катнашишга рухсат берилган..
+1   
12 апр 14:07:27
MezzA
Abbos Hojimat İbrohimhalil Abduqodir lar torisda malumot bormi klublari qoyvordimi fudbolchilarimzani ?
   
13 апр 18:40:28
ERKIN FIKR
Teoazick фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
C guruhi ulim guruhimi wunda
B guruhi kuchliroq
   
12 апр 23:40:37
Andijon 18-sector Hammani Yoradi
Marufjan Fayzullaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эрон нега йук
Eronni o'zimiz Chiqarib yuborganmizku.
   
12 апр 23:22:18
Marufjan Fayzullaev
Эрон нега йук
   
12 апр 17:00:03
Teoazick
C guruhi ulim guruhimi wunda
   
12 апр 15:16:44
Farxod Farxod
Norsafarov degani òzimizda a qilib yuradiku
   
12 апр 14:30:40
Saxiy
Nodirxujaning telegram kanalida yozdi. Xudo xoxlasa Xusanov bilan Fayzullaev Qatarga boradi deb. Faqat Fayzullaevni 26 Aprelda boradi degan. Menimcha Abbos guruh uyinlaridan keyin borsa kerak.
-1   
12 апр 14:07:34
ganjiravon
бизникиларда чикиш ният йук олимпиадага ният булганда асосий уйинчиларни нима килиб булса хам олиб келарди демокчиманки асабларингни асранглар арзимайди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика