UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  7 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0

Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади Янгиликлар

Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади

Бир неча кун олдин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичини муваффақиятли якунлаб, мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага учиб борди. У ерда "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммити бўлиб ўтди.

Саммит мезбони Қасим-Жомарт Тоқаев миллий жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққани билан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни қутлади.

"Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевга сўз беришдан аввал, Ўзбекистон Республикаси президентини спорт соҳасидаги тарихий ютуқ - Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиши билан чин юракдан табрикламоқчиман" - деди Қозоғистон президенти.

Саммитга йиғилган барча Ўзбекистон Республикаси президентини қарсаклар билан қутлашди.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика