UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  2 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  11 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  15 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

"Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги". "Шўртан" финалда "Микрокредитбанк"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги". "Шўртан" финалда "Микрокредитбанк"ни мағлуб этди

Қашқадарё вилоят футбол ассоциациясининг йиллик тақвим режасига асосан бир ҳафта давом этган “Қашқадарё вилоят ҳокими Кубоги” мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Турнирнинг ҳал қилувчи финал босқичида, дастлаб, майдонга 3-ўрин учун “Жомбой” ва “Нефтчи” жамоалари тушишди. Учрашувда Самарқанд вилояти футболчилари ўз рақиблари - Сурхондарёликларни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этишди ва бронза медалларга сазовор бўлишди.

Мусобақанинг бош соврини учун “Микрокредитбанк” ва “Шўртан” жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Кескин ва қизиқарли курашлар остида ўтган учрашувнинг асосий вақтида дуранг - 3:3 натижаси қайд этилди. Мусобақа регламентига кўра, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида Асрор Алиқулов шогирдлари ғалаба қозонишди - 4:2.  
Шундай қилиб, 2021 йилги футбол бўйича Қашқадарё вилояти ҳокими Кубоги Ғузорликларга насиб этди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комил Холматов, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Эгамбердиев иштирок этишди. Жамоага Қашқадарё вилояти ҳокими Кубоги, вилоят футбол ассоциацияси томонидан таъсис қилинган  биринчи даражали диплом ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ўз ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, айни вақтда жамоага нисбатан ФИФА ҳамда ЎФА томонидан трансфер бўйича тақиқ қўйилган. Бу қишки тайёргарлик даврида “Шўртан” таркибига бошқа жамоалардан янги футболчиларни жалб қилиш имконияти мавжуд эмаслигини англатади. Шу боис, “Оқ бўрилар” таркибни фақат ўз Академияси тарбияланувчилари ва бир қатор ёш, истеъдодли маҳаллий футболчилардан шакллантириши мумкин.

Ёшартирилган “Шўртан” жамоаси эса жорий йилнинг илк мусобақасида муваффақият қозонди. Бу ютуқ, жамоанинг янги  мавсумга катта ишонч ва умидлар билан кириб бораётганидан дарак бермоқда десак, адашмаган бўламиз.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика