UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Расман: "Ренн" Иордания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  0 10:21Расман: ОКМК "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  0 09:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   62 09:05Расман: "Хоразм" икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  9 08:35Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас"  7 08:05"Ал Гарафа" устози Педро Мартинс: "Мазкур ўйин учун стратегиямиз мавжуд"   1 07:35Элит ОЧЛ. "Пахтакор" бугун Қатарда "Ал Гарафа" билан ўйнайди  12 03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  77 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  1 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  2 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  53 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  65 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  11 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0

Қашқадарё футбол академиясида байрам тадбири ўтказилди Янгиликлар

Қашқадарё футбол академиясида байрам тадбири ўтказилди

Теглар :  Қашқадарё
Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси (футбол маҳорат мактаби)да Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб, тадбирни  Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси (футбол маҳорат мактаби)нинг директори,  “Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган ёшлар мураббий”си  Н. Султонов очиб берди, ҳамда тадбир қатнашчиларини Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этди. 

Ушбу байрам тадбирига Қарши Давлат Университетининг Филалогия факультети  Ўзбек тил ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси Филалогия фанлари бўйича фалсафа доктори, Дилдор Базарова  ҳамда Қашқадарё воҳасининг севимли ижодкори, шоири Турди Ҳайдарлар иштирок этди. Улар ўз сўзларида ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини, унинг тарихи, ўзига ҳос урф-одат ва анъаналари, тили, маданияти ва қадриятларидан айри ҳолатда тасаввур қилиб бўлмаслигини айтиб, улуғ мутаффакир шоиримиз хазрат Алишер Навоийнинг ўзбек халқи маънавий дунёси, тилининг шаклланиб ривож топишида ҳизматлари беқиёс бўлганлигини айтиб ўтишди. Шунингдек, байрам тадбирига ташриф буюрган Қарши шаҳар “Боғишамол”МФЙ раиси Мастура Тўхтаева  ҳам сўз олиб, йиғилганларга халқимизнинг севимли шоири Абдулла Ориповнинг “Она тилим” шеърини айтиб берди.  

Тадбир сўнгида  Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси (футбол маҳорат мактаби)нинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиев  Муҳтарам Президентимиз томонидан  “Мамлакатимизда Ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди. Спортчи-ўқувчиларнинг ўзбек тили ҳақидаги айтган шеърлари барчага бирдек манзур бўлди.


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика