UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  0 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  5 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  6 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  10 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  4 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  7 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137

Қадрланмаган қадрлилар Янгиликлар

Қадрланмаган қадрлилар

Тунда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвадан Тошкентга қайтиб келди.

Жаҳон чемпионати-2021даги иштирокини нимчорак финалда Эронга қарши 8:9 ҳисобидаги мағлубият билан якунлаган жамоамиз Вильнюс - Истанбул - Тошкент йўналиши бўйлаб тун ярмидан оққанда пойтахтимизга етиб келишди.

ФОТО  ЖЧ-2021. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди ГАЛЕРЕЯ

Мундиалда футзалчиларимиз мухлислар меҳрини қозона олишди. Тўғри, биз унда бор йўғи битта ғалабани қўлга киритдик. Лекин, Россия ва Эрон билан ўйинлар, ундаги мағлубиятлардан кейин ишқибозлар йигитларни бирдек олқишлашди. Улар шунчалик муносиб ўйин кўрсатишдики, ҳатто мағлубиятдан кейин ҳам олқиш олишда давом этишмоқда.


Футзалчиларни кутиб олиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига уларнинг оила аъзолари, мухлислар ва ОАВ вакиллари чиқишди. Бир қарашда ҳаммаси ажойибдек...

Лекин, негадир аэропортда ЎФА раҳбариятидан фақатгина бош котиб Аваз Максумов бор эди. Бўлдими?

Футзалчиларимиз юртимиздан учиб кетишаётганда уларни кузатиб қўйгани ҳеч ким чиқмаганди.


Лекин, Литвадаги ўйинлардан кейин кутиб олишга бошқача тайёргарлик бўлишини кутгандим. ЎФА раҳбарияти чиқишини, карнай-сурнай ва  гуллар билан кутиб олинишини кутгандим. Сабаби, бу йигитлар амалдаги ЖЧ финалчиси Россия ва амалдаги бронза медаллари соҳиби Эрон билан тенгма-тенг ўйин кўрсатиб беришди. Улар энди кўпчилик учун қадрлиларга айланишди. Аммо, ўша қадрлилар кеча ЎФА томонидан қадрланишмади. Футзалчилар мундиалдаги иштирок учун моддий рағбатлантирилиши турган гап. Аммо, аэропортда муносиб кутиб олиш бу умуман бошқа нарса. Ҳар қандай инсон қилган меҳнатлари қадрланишини кўришни хоҳлайди. Делегациямизнинг ҳар бир аъзосига бир боғламдан гул ва ҳеч бўлмаганда иккитадан карнай-сурнай қимматга тушмасди. Фақатгина бу нарсага эътибор қаратиш лозим эди холос.

Жаҳон чемпионатида 4та ўйиндан 3тасини ютқазганимиз рост, лекин изоҳларда ва ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрларга эътибор қаратинг. Уларнинг 99 фоизи ижобий ва йигитларни олқишловчи фикрлар. Шунча меҳр ва олқишга ўз меҳнати билан эришганларни чиройли қилиб кутиб олиш ҳам керак эди. Терма жамоамиз вакилларининг оила аъзолари, мухлислар ва кутиб олиш учун чиққан барча ОАВ вакилларига миннатдорчилик билдириб кетишни хоҳлардим.

Бошқа терма жамоаларимизни гуллар ва турли совғалар билан кутиб олишни қойиллатамиз. Футзалчилар ҳам шундай муносабатга муносиб.

2019 йил Олмалиқнинг АГМК футзал жамоаси Бангкокда ўтказилган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни олганидан кейин Тошкентга қайтиб келишганда клуб раҳбарияти уларни мана шундай тарзда кутиб олгани чиқишган. Ёқимли-а?!


Яхши ҳам аксар ўйинчиларни оила аъзолари гуллар билан кутиб олишди. Бўлмаса ким гул берарди уларга?


Шунга қарамай, футзалчиларимиз энг муҳим нарсага эриша олишди - мухлислар меҳри!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика