ПСЖ Виктор Осимхенга қанча маош таклиф қилишга тайёрлиги маълум бўлди
02 апр 2023 08:53
Янгиликлар
ПСЖ Виктор Осимхенга қанча маош таклиф қилишга тайёрлиги маълум бўлди
ПСЖ “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхенни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Парижликлар ҳужумчи билан 2028 йилга қадар шартнома имзолашга тайёр, дея хабар берди журналист Николо Шира ўзининг Twitter саҳифасида.
Манбага кўра, Франция чемпиони Осимхен билан шартнома имзоланса, йилига 10 миллион евро маош тўлашга тайёр. “Наполи” ҳам ўз навбатида футболчини 150 миллион евродан камига трансфер қилиш ниятида эмаслигини маълум қилди.
Осимхен жорий мавсум А Сериянинг 23 ўйинида 21 та гол уриб, турнир тўпурари бўлиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар