ПСЖ раҳбари: "Бошқа чидаб тура олмайман"
16 июн 2019 22:15
Янгиликлар
ПСЖ раҳбари: "Бошқа чидаб тура олмайман"
ПСЖ президенти Носир ал-Хелайфи жамоадаги юлдуз футболчиларининг хатти-ҳаракатлари ижобий томонга ўзгармаса, улар билан ҳайрлашишга тайёрлигини билдирди.
«Футболчилар ўзларига юкланган вазифаларни аввалгига қараганда яхшироқ бажариши керак. Уларнинг ўз ишларига бўлган муносабати бошқача бўлиши зарур. Улар кўп ишлаши ва яна ишлаши керак бўлади… Улар бу ерга хурсандчилик қилиш учун келишмаган. Агар улар мазкур талабларга рози бўлмас экан, марҳамат улар учун эшикларимиз очиқ. Чао! Мен бошқа бу юлдузларнинг ўзини тутишига чидаб тура олмайман», – дея қайд этган 45 ёшли қатарлик тадбиркор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар