ПСЖ президенти: "Галтьени "Пари Сен-Жермен" оиласида қарши олишдан жуда мамнунмиз"
05 июл 2022 21:24
Янгиликлар
ПСЖ президенти: "Галтьени "Пари Сен-Жермен" оиласида қарши олишдан жуда мамнунмиз"
Носир Ал Ҳелайфи янги мураббий ҳақида фикр билдирди.
Париж клуби президенти жамоани алоҳида шахс сифатида шаклланган мутахассис бошқаришини айтди. Ал Ҳелайфининг сўзларига кўра, Кристоф Галтье футболчилар ва бутун жамоадан максимал самара чиқаришга эриша олади.
"Биз Кристофни "Пари Сен-Жермен" оиласида қарши олишдан жуда мамнунмиз. Унинг саёҳати ҳайратланарли. У ҳар бир клубтида муваффақият қозонган. Унинг муваффақияти шундаки, у алоҳида шахс сифатида шаклланган ва бу орқали ўз ўйинчилари ва жамоаларидан максимал даражада фойдалана олади. Биз франциялик мураббийимиз борлигидан фахрланамиз ва клубнинг кейинги бобини Кристоф билан очишни интиқлик билан кутамиз", – деди Ал Ҳелайфи.
Эслатиб ўтамиз, клуб ва Гальтье ўртасидаги битим 2023/2024 йилги мавсум якунига қадар тузилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар