ПСЖ Мбаппега ўринбосар топди. Парижликлар футболчи учун +100 миллион евро тўлайди
19 фев 2024 10:10
Янгиликлар
ПСЖ Мбаппега ўринбосар топди. Парижликлар футболчи учун +100 миллион евро тўлайди
Ёзда Килиан Мбаппедан айрилиши мумкин бўлган Франциянинг ПСЖ клуби унинг ўрнига “Милан”нинг асосий юлдузи португалиялик Рафаэл Леауни сотиб олишга умид қилмоқда.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, “Милан” Леаони фақат жуда катта суммага қўйиб юборишга рози бўлади.
Леаунинг шартномаси товон пули 175 миллион евро бўлишига қарамасдан, миланликлар ҳужумкор ярим ҳимоячисини 100 миллион евродан сал қимматроққа сотишга тайёр эканлигини маълум қилишган.
А Сериянинг жорий мавсумида Леау 21 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар