

Ёш ярим ҳимоячининг трансфери учун парижликлар 60 миллион евро тўлашга тайёр. Қайд этилишича, Галлахернинг трансферига ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг шахсан ўзи қизиқмоқда.
Галлахер жорий мавсумда "Кристал Пэлас" сафида Премьер-лигада 17 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Олдинроқ инглиз ОАВлари келаси мавсумда футболчининг "Челси"га қайтиши ва таркибдаги ўрин учун курашиш ниятида экани ҳақида хабар берганди.



