UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  1 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  26 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0

ПРО-лига. Учқун Қобилов: "Ғалаба учун "Динамо"га омад етишмади" Янгиликлар

ПРО-лига. Учқун Қобилов: "Ғалаба учун "Динамо"га омад етишмади"

Про-Лига 1-тури доирасидаги «Норин» - «Динамо» (0:0) ўйинидан кейин жамоамиз катта мураббийи Учқун Қобилов учрашувдан кейинги фикрларини билдирди.

- Бугун жамоа бир очко йўқотдими ёки қўлга киритдими?

- Шубҳасиз, очко йўқотдик. Бугун фақат ғалаба илинжида келгандик. Аммо, тан олайлик “Норин” ҳам ҳурматга сазовор клуб эканлигини яна бир карра исботлади. Бу жамоа таркиби 2-3 йилдан буён деярли ўзгармаяпти. Мавсум олди йиғинда ҳам “Норин” “Андижон” ва “Сурхон”ни мағлуб этганди. Шундай экан, “Норин” жамоасини кучсиз жамоа деб бўлмайди. “Динамо” Олий Лигага йўл олган 2016 йилда ҳам “Норин” бизга асосий рақобатчи бўлганди. Ўшанда ҳам мавсумни яхши бошлай олмаган бўлсакда, якунда Олий Лигага чиққандик.

- Бугун ғалаба учун жамоага нима етишмади?


- Бу баҳс мавсумнинг бошланиши эканлигини инобатга олиш керак. Қолаверса, ўйин давомида вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни оширдик, Амиржон Сафаровда яхши имконият бўлганди, аммо омад биздан юз ўгирди. Жамоамиз ўйини ёмон чиқмади, фақат бугун рақиб ҳам яхши ўйнади, қолаверса ғалаба учун омадимиз ҳам келмади.

- “Динамо” энди 3-турда “Машъал”га қарши майдонга тушади...


- Олдимизда кубок доирасидаги “Хотира-79” ва “Машъал” билан баҳс турибди. 2-турда дам олишимиз боис, хатоларни таҳлил қилиб, ушбу баҳсларга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Про-Лига янги форматида ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Мақсадимиз Суперлигага чиқиш, қўл остимизда яхши жамоа йиғилган. Шундай экан, мавсум эса энди бошланди, курашишда давом этамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика