UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  1 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  2 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  4 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  104 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  7 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  13 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1

Про лига. "Оқ-тепа" сафарда яна мағлубиятга учради Янгиликлар

Про лига. "Оқ-тепа" сафарда яна мағлубиятга учради

Про лиганинг 12-туридан ўрин олган "Динамо" - "Оқ-тепа" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Про лига. 12-тур
17 октябрь, шанба
ДИНАМО – ОҚ-ТЕПА 2:0

Гол: Ойбек Нурматов 19, Шарофиддин Шобиров 88.
Ҳакамлар:
Рустам Чориев, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров
Назоратчи: Раҳматулло Каратаев
Комиссар: Жамшид Имамов 

“Динамо”: Эркин Жабборов, Беҳзод Аҳмаджонов, Суҳроб Нуруллоев (Шарофиддин Шобиров, 46), Элдор Бойматов (Жаҳонгир Аҳмадов, 60), Дамир Темиров, Андрей Сидоров (Шоҳрухбек Абдураҳмонов, 66), Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Хамралиев, Шаҳзодбек Ҳамидов, Фарҳод Намозов (Бобур Қосимов, 60), Ойбек Нурматов (Азамат Алланиёзов, 66)

“Оқтепа”: Равшанбек Ягудин, Опех Самуэль, Тимур Ҳакимов, Диёр Жалолиддинов (Муйдинжон Мамазулумов, 46), Жафар Исмоилов, Жамшид Юсупов, Самандар Очилов, Достонбек Баҳромов, Яҳёхон Маъруфхўжаев (Мардон Абдуллаев, 66), Ҳамидхон Рустамхонов (Суннатилла Мамадалиев, 22), Талгат Нигматулин

Огоҳлантиришлар: Шоҳрухбек Абдураҳмонов, 71, Азамат Алланиёзов, 77 – Достонбек Баҳромов, 75


Динамо

ПРО лига. 12-тур

17/10/2020, 15:30

0
:
2
Тугади

Оқ-тепа

45'
90'
19'  
88'  



ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Оқ-тепа" сафарда яна мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди. "Динамо" эса ўз ҳисобига муҳим бўлган навбатдаги уч очкони ёздириб қўйди.

88. Гоооолллл. Захирадан майдонга тушган "Динамо" футболчиси Шарофиддин Шобиров гол уриб амалда ўйин тақдирини ҳал қилмоқда 2:0.

85. Ухххх. Мезбон жамоа футболчиси Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг жарима майдони ичига ёриб кириб йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

81. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари шиддатли тус олмоқда. "Оқ-тепа" жамоасининг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

"Динамо" "Оқ-тепа" жарима майдончаси ичида бирин кетин ҳавфли ҳужумларни ташкил қилмоқда. Шобиров, Аҳмаджонов Алланиёзов комбинациясидан сўнг  гол бўлиши мумкин эди. Бироқ, рақиб дарвозабони бунга йўл қўймади.

62 .Ўзгариш. Сергей Лушан бир йўла учта ўзгаришга қўл урди. Суҳроб Нуруллоев ўринга Шарофутдин Шобиров, Элдор Бойматов ўрнига Жаҳонгир Аҳмадов, Фарҳод Намозов ўрнига Бобур Қосимов майдонга тушди.

"Оқ-тепа" жамоаси ҳисобдаги мувозанатни тиклаш учун қилаётган ҳаракатлари бесамар кетмоқда. 

55. Зарбааа. "Оқ-тепа" жамоаси посбони Равшан Ягудин мезбонлар футболчиси Обид Жўрабоевнинг ажойиб зарбасини бартараф этди. Қайтган тўпга "Динамо" футболчилари улгуришмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди!

 30. Хавфли вазият! Шаҳзодбек Ҳамидовнинг чап қанотдан етказган тўпини Сидоров бош билан дарвоза томон йўллади, ноаниқ.

27. Зарбааа. Тимур Ҳакимовнинг зарбасини "Динамо" посбони Эркин Жабборов қийинчилик билан бартараф этди.

22. Меҳмонлар таркибида ўзгариш. Ҳамидхон Рустамхонов ўрнига тажрибали футболчи Суннатилла Мамадалиев майдонга тушди.

19. Гоооолллл. Ойбек Нурматов Суҳроб Нуруллоевнинг узатмасини голга айлантирди.

"Оқ-тепа" ўз услубида қисқа паслар орқали вазиятлар яратишга ҳаракат қилмоқда.

5. Суҳроб Нуруллоевнинг жарима зарбасидан узатган тўпи самарасиз кетди

1. Ҳавли вазияттт. Дамир Темиров жарима майдонига ёриб кириб зарба йўллади, ноаниқ.

Ўйин бошланди!

- Учрашув соат 15:30да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика