UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  4 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  4 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  230 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  7 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  3 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1

Превью. «Зомин» - «Андижон» Янгиликлар

Превью. «Зомин» - «Андижон»

Теглар :  ЗоминАндижон
Эртага “Зомин” жамоаси Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичидаги дастлабки учрашувини Олий лига иштирокчиси “Андижон”га қарши ўтказади.

Бунда Зоминнинг “Зомин” жамоаси Жиззах шаҳридаги “Суғдиёна” ўйингоҳида Олий лига иштирокчиси Андижоннинг “Андижон” жамоасини қабул қилади.
Ўзаро жамоалар илк бор тўқнаш келишмоқда.

“Андижон” жамоаси Олий лига баҳсларида 2 та турни ўтказган бўлсада, бироқ жамоа ҳозиргача ижобий натижага эриша олганича йўқ. Бунга сабаб, йил бошида жамоа таркибида сезиларли равишда ўзгариш қила олгани бўлиши мумкин. Лекин ишонамизки, Бахтиёр Ашурматов шогиртлари Олий лиганинг сўнги туригача ўзлари учун ижобий натижага эриша олади.

“Зомин” жамоаси 2012 йилдан буён Ўзбекистон Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубогининг саралаш баҳсларида узлуксиз равишда иштирок этиб келмоқда. Жамоага янги раҳбарият тайинлангандан сўнг, зоминликлар ўз олдига Олий лигада иштирок этиш мақсадини қўйган. Шу сабабли зомин бўрилари Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларига жиддий тайёргарлик кўришди. Жамоа мавсумга тайёргарлик кўришда уч марта йиғин ташкил қилди. Йиғинлар давомида биринчи лига ва Олий лига ўринбосарлари билан жами 10 марта ўртоқлик учрашувини ўтказишга эришди. Ўртоқлик учрашувлари давомида жамоа таркибига етарли даражада иқтидорли ёш ўйинчиларни жалб қила олди. Ўзбекистон Биринчилиги мусобақалари апрель ойида бошланишини инобатга олсак, зоминликлар учун бу расмий биринчи учрашувдир. Шундай экан, жамоанинг илк учрашуви ғалаба билан бошланади деб умид қилиб қоламиз.
Иккала жамоага омад тилаймиз.
Имкониятлар: 30/30/40

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичи
19март (шанба) 2016 йил
«Зомин» (Зомин) – «Андижон» (Андижон). “Суғдиёна” ўйингоҳи.
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдашев (Бухоро), Ш. Қаюмов (Жиззах).
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичи доирасидаги учрашув соат 17-00да “Суғдиёна” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика