Превью. “Спартак” – “Пахтакор”
29 янв 2021 12:12
Янгиликлар
Превью. “Спартак” – “Пахтакор”
Расмий ўйинларда охирги марта "Пахтакор" "Спартак" билан 1991 йил 19 октябрь куни СССР чемпионати доирасида тўқнаш келиб, Андрей Пятницкийнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган.
Ўтган йили февраль ойида Москвада жамоалар "Откритие Арена" стадионида ўртоқлик беллашувида иштирок этишганди. Унда "Спартак" 4:0 ҳисобида зафар қучганди.
Расмий ўйинлар тоифасида “Пахтакор” москваликлар билан 47 бор учрашув ўтказган. Уларнинг 8тасида “Шерлар” ғалабага эришган бўлса, 18 бор томонлар дуранг натижа қайд этишган. 21 марта “Спартак” зафар қучган. “Пахтакор” рақиб дарвозасига 43 тўп киритган бўлса, Москва жамоаси 78 бор гол уришни уддалаган. “Спартак” ўз тарихида 12 бор СССР чемпионати, 10 марта СССР Кубоги, 10 марта Россия чемпионати ва 3 бор Россия Кубогини қўлга киритган. Айни пайтда жамоани германиялик мутахассис Доменико Тедеско бошқармоқда.
“Спартак” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги назорат баҳси 30 январь, шанба куни Тошкент вақти билан соат 17:00да Дубайдаги "Жебел Али" мажмуаси майдонида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар