UZ

Сўнгги янгиликлар

08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  1 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  2 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  34 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1

Превью. "Сўғдиёна" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Олмалиқ"

Даврон Файзиев бошчилигидаги "Сўғдиёна" клуби Игорь Шквирин бошқараётган "Олмалиқ"ни қабул қилади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
14 май 2016. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманан), М. Мажидов (Наманган), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 12 бор кесишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг кичик устинлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 5та ўйинда ғалабага эришган. 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 3та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Олмалиқ” фойдасига. Олмалиқликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 26та гол уриб ўз дарвозаларидан 20 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 19, “Сўғдиёна” эса 13 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна” олий лигада “Олмалиқ” устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги жиззахликларннг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 4:1га тенг.

2015 йил 13-турда Олмалиқда ўтган баҳсда мезбонлар муваффақиятга эришишган. Дастлаб меҳмонлар вакили Санжар Рашидов ҳисобни очганди. Бунга Ғулом Ўрунов (иккита) ва Ислом Иномовнинг голлари билан жавоб берилган – 3:1. Иккинчи даврада Жиззахдаги ўйинда Санжар Рашидовнинг урган голи "Сўғдиёна"га ғалаба келтирганди - 1:0.

“Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган охирги беш учрашув:
30.10.2015 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 1:0
09.08.2014 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 0:0
04.08.2013 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 2:2
15.10.2011 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 5:2
23.03.2009 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган. Уч бор ғалаба қозонган ва 3 марта дуранг ўйнаган. “Сўғдиёна” уйида ўтган охирги икки баҳсда гол ўтказмаган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика