"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди

Mirjalol Normatov
31 янв 2026
Альберт Риера "Айнтрахт" бошқарувини қўлига олди.

43 ёшли мураббий Дино Топпмеллернинг ўрнини эгаллади ва 2028 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. У душанба кунидан бош мураббийлик фаолиятини бошлайди.

Айни дамда у "Целе" жамоасини бошқармоқда. Якшанба куни жамоаси Словения чемпионатида унинг қўл остидаги сўнгги ўйинини "Марибор"га қарши ўтказади. "Целе" ҳозирча мамлакат чемпионати турнир жадвалида таъқибчисидан 12 очкога ўзиб кетган ҳолда пешқадамлик қилиб турибди.

Риера футболчилик фаолияти давомида "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Олимпиакос", "Галатасарой" каби номдор жамоалар таркибида ўйнаган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: eintracht.de