Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди

Iskandarov Abdulaziz
30 янв 2026
Кеча БАА Про лигаси навбатдаги турида "Ал Батеҳ" - "Ал Жазира" учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Азиз Ғаниев тўп тепадиган "Ал Батеҳ" рақиби билан 1:1 ҳисобида муроса кўчасини танлади. Учрашувда Азиз Ғаниев 3-дақиқада жамоасининг голига муаллифлик қилди. Sofascore талқинига кўра, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 7,4 баллга лойиқ кўрилди ва беллашувнинг энг яхшиси сифатида қайд этилди. 

Маълумот учун, "Ал Батеҳ" кейинги ўйинини 5 февраль куни меҳмонда "Ал Ваҳда"га қарши ўтказади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia