БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!

Mirjalol Normatov
29 янв 2026
Бугун БАА Про-лигасининг 14-тури доирасидаги "Ал Батеҳ" - "Ал Жазира" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди.

Баҳсда Азизжон Ғаниев 3-дақиқадаёқ ўз голи билан ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда Симон Банза мезбонлар дарвозасини ишғол қилди ва ушбу ҳисоб ўйин якунигача сақланиб қолди.



Шу орқали аутсайдерлар қаторидаги "Ал Батеҳ" мавсумдаги 11-очкосини ишлаб олди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia