Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"

Iskandarov Abdulaziz
31 янв 2026
Кеча миллий футбол марказида ЎФАнинг конгресси ва 2025 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Тимур Кападзе учинчи маротаба Ўзбекистоннинг "Энг яхши мураббийи" деб топилди. Тадбирдан сўнг мураббий ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта, ҳиссиётлар аъло даражада. Барчага раҳмат айтаман. Насиб қилса, бу мукофот мени янада кучли қилади. Ўзбек футболига ҳисса қўшишда давом этамиз. Ўзига ҳос мотивация беради. Мазкур соврин барчамизники. Ўтган йили кўп ютуқларга эришдик ва бу давомли бўлишига ишонаман. Бунинг негизида, охирги йиллардаги ютуқларда мухтарам Президентимизнинг ҳиссалари катта. Ҳар томонлама эътибор ва шароитларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

"Энг яхши футболчи" Элдор Шомуродов ҳар томонлама муносиб бўлди, чунки ўз клуби ва терма жамоалардаги ҳаракатлари билан кўрсата олди. Элдорни табриклайман. Жаҳон чемпионатида ҳам жамоани етаклаб ғалабаларга эришсин",- дейди Тимур Кападзе.

 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia