

22 ёшли футболчи Лондон клуби билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Ҳозирча унинг трансфер суммаси расман очиқланмаган. Лекин "Sky Sports" берган маълумотга кўра, "Фулхэм" трансфер учун 27 миллион фунт тўлайди. "Сити" унинг навбатдаги сотувидан 20 фоиз маблағ ишлаб олади.
Бобб 2023 йилдан "Сити" асосий жамоаси таркибида ўйнамоқда. У барча турнирларда 47 ўйин ўтказиб, 3 гол урди.



