UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  6 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5

Превью. “Сўғдиёна” - “Бухоро” Янгиликлар

Превью. “Сўғдиёна” - “Бухоро”

Теглар :  СўғдиёнаБухоро
Суперлига қолдирилган 14 -тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бухоро” жамоасини қабул қилади.

Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ  МАВСУМДА
Биринчи давра 3-турида “Сўғдиёна” Бухорода “Бухоро” га қарши баҳс олиб борган эди.Ўйиннинг 3 дақиқасида кутилмаганда Акмал Холмуродов ўз даврвозасини ишғол қилиб қўйган эди. 53-дақиқада Баходир Насимов иккинчи голни киритди. Баҳснинг 90 дақиқасида Эргаш Исмоилов учинчи голни киритишга муваффақ бўлди. Шу тариқа ўйин 3:0 бухороликлар фойдасига якунланди.


ЎЙИНИ  ВАДИМ АГИШЕВ  БОШҚАРАДИ

“Сўғдиёна”-“Бухоро” ўйинини Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Алишер Усмонов ва Санжар Шоюсуповлар ёрдам беради. Заҳирадаги ҳакам Фирдавс Норсафаров

Назоратчи: Ғайрат Каримов

Комиссар: Маъмур Саидқосимов

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Бухоро”  клублари олий лигада шу кунгача  45  бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 13 та, “Бухоро” ҳисобида  23 та ғалаба мавжуд. 6 та ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик бухороликлар  томонида:  58:65 . “Сўғдиёна”  ўзаро ўйинларда 54 очкони қўлга киритган бўлса,  “Бухоро ”  75   очкони қўлга қиритган.

 
“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 та учрашувлар :

 25.06.2017 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 1:2
21.06.2016 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 0:0
20.11.2015 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 2:3
12.04.2014 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 0:1
03.11.2013 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 22 та ўйиндан 10 тасида “Сўғдиёна”, 8 тасида “Бухоро” ғалаба қозонган. 4та  учрашув дуранг натижаси билан тугаган.


 ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.
Ёшлар лигаси баҳси 11  июль   куни соат  18:30 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 12  июль куни соат 19:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика