UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  0 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  6 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2

Превью. "Қизилқум" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Нефтчи"

Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" клуби Навоийда Юрий Лукин устозлик қилаётган "Қизилқум" клуби билан тўқнаш келади.
«Қизилқум» – «Нефтчи»
22 август. Навоий. “Ёшлар” спорт маркази. 19:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ш.Рўзиқулов.
Назоратчи: И.Мустафин.

“Қизилқум” ва “Нефтчи” олий лигада 29 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 18та ўйинда ғолиб бўлишган, “Қизилқум” 7 марта водий клубини таслим қилган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам катта устунлик “Нефтчи” томонида - 53:27. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 58 очкога эга бўлган бўлса, “Қизилқум” 25 очкони қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси эса 5:0.

Дастлабки даврадаги Фарғонада баҳсда томонлар дуранг ўйнашган. Ўша ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
04.05.2013 «Қизилқум» - «Нефтчи» 3:1
13.05.2012 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1
06.08.2011 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1
17.04.2010 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1
01.03.2009 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 14та ўйиннинг 7тасида мезбонлар 3 очкога эга чиқишган. Икки марта “Нефтчи” сафарда дурангга эришган. Фарғона клуби 9 бор сафардан ғалаба билан қайтган. Охирги бешта ўйинда “Қизилқум” ўз уйида фақат ғалаба қозонган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика