UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  0 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  0 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  1 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  8 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0

Превью. "Қизилқум" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Бухоро"

Бугун "Қизилқум" клуби ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади.
«Қизилқум» (Навоий) – «Бухоро» (Бухоро)
21 май. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), А. Снетков (Тошкент вилояти), Ш. Рўзиқулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

“Қизилқум” ва “Бухоро” олий лигада 26 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 13тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Бухоро” ҳисобида 10та ғалаба мавжуд.

“Бухоро” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 33та тўп киритган, навоийликлар эса “Бухоро” дарвозасига 44та гол уришган. “Бухоро”  ўзаро ўйинларда 33 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 42 очкони қўлга киритган. “Бухоро”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса - 5:0.
 
2013 йил иккала жамоа ўз уйидаги учрашувда ғалабага эришган. "Бухоро" мезбонлик қилган баҳсда 4:3 ҳисоби қайд этилган. Майдон эгалари сафида Алишер Маҳмудов, Воҳид Шодиев ва Бахриддин Ваҳобов (иккита), меҳмонлардан Фаррух Хайдаров, Фаррух Шотурсунов ва Яннис Мандзукас гол уришган. Зарафшондаги ўйинда Алишер Холиқовнинг ҳар иккала бўлимда урган голлари "Қизилқум"га ғалаба келтирганди - 2:0.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
23.10.2013 «Қизилқум» - «Бухоро» 2:0
14.04.2012 «Қизилқум» - «Бухоро» 1:0
02.04.2011 «Қизилқум» - «Бухоро» 0:0
25.04.2009 «Қизилқум» - «Бухоро» 3:2
18.10.2008 «Қизилқум» - «Бухоро» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” мезбонлик қилган ўйинларда 2 марта дуранг қайд этилган. 8 марта “Қизилқум” зафар қучган бўлса, 3та ўйинда “Бухоро” сафарда бўлишига қарамай рақибдан устун келган. “Бухоро” “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги 8та ўйинда ғалаба қозона олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика