UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  2 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  3 16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  0 16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  6 16:13"Атлетико"нинг ЕЧЛ доирасида "Сантьяго Бернабеу"га сафарлари статистикаси  7 15:51Футзал. Ўзбекистон кубоги. Иккинчи давра баҳслари Жиззах ва Андижонда ўтказилади  0 15:32"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини кузатмоқда  0 14:56"Арсенал" "Лилль" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 14:37Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади   5 14:14"Атлетико" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини ўз сафида кўрмоқчи  2 13:45Рафинья фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:26"Барселона" Гёкерешни қанчага сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  2 12:59Вальверде - "Реал"нинг ЕЧЛда "Атлетико"га қарши ўйин қайдномасига киритилди. Хавбек мушакларидаги ноқулайлик туфайли 2 та ўйинни ўтказиб юборганди  2 12:40"Ал Ҳилол"нинг Ўзбекистон клубларига қарши ўйинлари тарихи  15 12:22"Милан" жамоа етакчиларидан бири билан шартномани 2030 йилга қадар узайтирди  2

Превью. "Олмалиқ" - "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" - "Металлург"

Тошкент вилояти дербисида "Олмалиқ" ва "Металлург" клублари ўзаро куч синашишади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Металлург» (Бекобод)
9 апрель 2016. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), Ш. Файзиев (Жиззах), А. Буров (Бухоро). Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 16 марта куч синашишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Олмалиқликлар 16 баҳснинг 8тасида ғалаба қозонишган. 7 учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Битта ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Олмалиқ” фойдасига 34-32. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 25 очони қўлга киритган бўлса, “Металлург” 22 очкога эга бўлган.
 “Олмалиқ”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Металлург”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:2 ни ташкил этади.

Ўтган йил жамоалар ўз майдонида ғалабага эришишган. Олмалиқдаги ўйинда Шавкат Саломов ва Камолиддин Мурзоев меҳмонлар дарвозасига гол урганди. Жаҳонгир Абдумўминов эса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди – 2:1. Қизиғи Абдумўминов бу йил “Металлург”га кўчиб ўтди. Бекободдаги баҳс голларга бой бўлган. Саиджон Абдужабборов (2та), Шаҳзодбек Нурматов, Аюбхон Нўъмонов томонидан урилган голларга Арслонмурод Омонов ва Неманья Йованович жавоб беришганди – 4:2.

Олмалиқда ўтган барча учрашувлар:
30.05.2015 «Олмалиқ» - «Металлург» 2:1
03.08.2014 «Олмалиқ» - «Металлург» 3:2
25.08.2013 «Олмалиқ» - «Металлург» 2:1
20.05.2012 «Олмалиқ» - «Металлург» 3:2
12.05.2011 «Олмалиқ» - «Металлург» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган 8 ўйиннинг барчасида ғолиб бўлган. Саккиз ўйиннинг фақат биттасига йирик ҳисоб қайд этилган. “Металлург” сафарда бу жамоа дарвозасига фақат битта учрашувда гол ура олмаган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика