UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  16 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  2 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  21 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7

Превью. "Олмалиқ" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" - "Бухоро"

Олий лиганинг 21-турида "Олмалиқ" клуби ўз уйида "Бухоро"ни қабул қилади.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Бухоро» (Бухоро)
12 сентябрь 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:15
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

“Олмалиқ” ва “Бухоро” олий лигада 13 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Олмалиқ”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 8та ўйинда ғолиб бўлган, “Бухоро” 4 марта бу рақибни мағлуб этган. 1та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Олмалиқ” томонида - 28:13. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 13 очкога эга бўлган бўлса, “Олмалиқ” 25 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:1га тенг. “Бухоро”нинг энг йирик ғалабаси эса 3:1.

Биринчи даврада “Олмалиқ” сафардан йирик ғалаба билан қайтган эди. Шавкат Саломов иккита, Арслонмурод Омонов ва Саламат Қутибоев биттадан гол урган – 0:4.

Олмалиқда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
06.06.2014 «Олмалиқ» - «Бухоро» 2:1
05.10.2013 «Олмалиқ» - «Бухоро» 3:2
26.08.2012 «Олмалиқ» - «Бухоро» 1:3
01.10.2011 «Олмалиқ» - «Бухоро» 6:1
23.08.2009 «Олмалиқ» - «Бухоро» 5:0
03.05.2008 «Олмалиқ» - «Бухоро» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз майдонида бўлиб ўтган 6та ўйиннинг 4тасида ғалаба қозонган. Бир учрашувда дуранг қайд этилган. Битта баҳсда “Бухоро” сафарда бўлишига қарамай рақибни таслим қилишга муваффақ бўлган. Сўнгги икки учрашувда “Олмалиқ” ўз уйида икки бор ғолиб бўлган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика